Суперкубок олдидан. Даврон Файзиев "Пахтакор"ни "Манчестер Юнайтед"га ўхшатди

  • Mr.NoBoDy 29.05.2024 11:25
  • 84
  • 30

Бугун "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасида Ўзбекистон Суперкубоги учун ўйин бўлиб ўтади.

Ушбу баҳсдан аввал ЎФА медиа департаменти раҳбари, таниқли спорт шарҳловчиси Даврон Файзиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Охирги пайтларда "Пахтакор" ва "Насаф" ўртасидаги ўйинлар ўзбек футболи классикасига айланиб бормоқда. Ким нечанчи ўриндалигидан қатъий назар, ким қандай формадалигидан қатъий назар. Ўзаро баҳслар шиддатли ва муросасиз ўтади. Айниқса битта ўйинда кубок эгаси аниқланса, худди бугунгидек.

Ўз навбатида эътироф этиш керак, ПФЛ бу ўйинга жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Интригани оширмоқда. Медиафаоллик иккала жамоани ҳам руҳлантирса керак. Стадионда ҳам мухлислар кам бўлмаса керак деб ўйлайман.

Ўйинга келадиган бўлсак, таркиб жиҳатидан ҳам, позиция бўйича ҳам, тажриба бўйича ҳам (мураббий тажрибаси) "Насаф" фаворит ҳисобланмоқда. Лекин, титул ютиш учун имконият бўлгани боис "Пахтакор" борини беради деб ўйлайман. Қолаверса яқинда ўтган финал ўйини "Пахтакор"ни руҳлантириши мумкин: Англия кубоги финали, "Сити" ва "Юнайтед" ўртасидаги баҳс. Ўхшаш ҳолат, "Сити" мутлақ фаворит эди, аммо МЮ битта ўйинга яхши тайёрланди, тактикани тўғри танлади ва ғалаба қозонди. Менимча "Пахтакор" аутсайдер позициясидан туриб, иккинчи рақам бўлиб ўйнаб туриб ўз имкониятларидан фойдаланиш эвазига ғалаба қозониши мумкин. "Насаф" эса шунчаки ўз имкониятлари даражасида ўйнаса ғолиб бўлади. Тахминимча ўйин пенальтилар сериясига борса керак. Серияда ҳар ким ғолиб бўлиши мумкин", - деди Даврон Файзиев championat.asia сайтига. 


Ўхшаш янгиликлар