Арсен Венгер Мбаппени "Арсенал"га таклиф қилгани ҳақида эслади

  • Mr.NoBoDy 11.06.2024 14:00
  • 59
  • 30

"Арсенал" собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ўз вақтида "канонирлар" сафига "Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппени таклиф қилишга уринганини ёдга олди.

"Мен унинг ота-онаси билан учрашгани борганман ва уларни Лондонга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи бўлганман. У пайтлар Килиан жуда содда, камтар болакай эди. Фаолиятингни бошида сенга у қадар жиддий босим бўлмайди, ўшанда уни шартномасини узайтиришга кўндира олишди. Улар Мбаппе "Монако"да ўзини "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Реал"дагидан яхшироқ ҳис қилишини уқтиришди. Ҳозир эса ота-онаси унга яхши маслаҳат беришди ва у тўғри қарор қабул қилди, дейиш мумкин", - деди Арсен Венгер.

Ўхшаш янгиликлар