Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қирғиз Республикасида ўтадиган CAFA мусобақасида қатнашади

  • Mr.NoBoDy 11.06.2024 14:25
  • 68
  • 30

5-12 июль кунлари Жалолободдаги "Курманбек" стадионида 20 ёшгача бўлган ёшлар терма жамоалари ўртасида футбол бўйича Марказий Осиё футбол ассоциацияси чемпионати бўлиб ўтади.

Турнирда Афғонистон, Эрон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этади.

CAFA шафелигидаги мусобақада илк бор видеоёрдамчи ҳакам тизими (VAR) ҳам ишлатилади. Айни пайтда Қирғиз футбол иттифоқи бўлажак турнирда ушбу тизимдан фойдаланиш учун техник жиҳозларни шай ҳолатга келтириш билан банд.

\Аввалроқ Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги халқаро турнирда 2-ўринни банд этган эди.

Ўхшаш янгиликлар