Хирошима шаҳридаги "Edion Peace Wing Hiroshima" стадионида бўлиб ўтган баҳсда "самурайлар" рақибнги янчиб ташлашди — 5:0.
Мезбонлар сафида Аясе Уэда, Рицу Доан, Юки Сома ва Такуми Минамино гол уришга муваффақ бўлган бўлса, Таер Крума автогол соҳибига айланди.
Ушбу мағлубиятдан кейин Сурия кейинги босқичга чиқиш имкониятини тўлиқ йўқотди ва гуруҳда учинчи бўлиб қолиб кетадиган бўлди.
Турнир жадвали
ЖЧ-2026 саралаши. 6-тур
Япония - Сурия 5:0
Голлар: Аясе Уэда (13); Рицу Доан (19); Таер Крума (автогол, 21); Юки Сома (пенальтидан 73), Такуми Минамино (85).