Ўзбекистон кубоги. Ярим финал иштирокчилари маълум

  • Mr.NoBoDy 11.06.2024 19:25
  • 81
  • 30

Бугун, 11 июнь, футзал бўйича Ўзбекистон кубоги чорак финал учрашувлари бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, тўртта баҳснинг барчасида йирик ҳисобдаги ғалабалар қайд этилди. 

"Oil STAR" "Бунёдкор"ни 6:1, ОКМК Наманганнинг "Навбаҳор" жамоасини 5:2, "Пахтакор" Тошкент дербисида "Локомотив"ни 6:2 ва БМБ "Динамо"ни 5:1 ҳисобида таслим этишди.

Натижада, айни дақиқаларга келиб, ярим финалчилар номи ва жутфликлари аниқ бўлиб улгурди. Финал йўлланмаси учун "Oil STAR" "Пахтакор" билан куч синашса, иккинчи ярим финалда БМБ ОКМК қаршилигини енгишга ҳаракат қилади. 

Эслатиб ўтамиз, ярим финал учрашувлари 13 июнь бўлиб ўтади, финал — 14 июнга мўлжалланган.

 


Ўхшаш янгиликлар