
5-тур. Қолдирилган учрашув
"Нефтчи" – "Пахтакор" 0:1
1 июль. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 19:30
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Қанот ҳакамлари: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин
Захира ҳаками: Акмал Раҳимов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Максим Нехочин
Назоратчи: Тимур Абдуллаев
Комиссар: Диёр Хотамқулов
Гол: 0:1 — 16, Достонбек Ҳамдамов.
"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 2.Зоир Жўрабоев, 4.Боян Цигер, 7.Жасур Жалолиддинов, 9.Ҳусайн Норчаев, 17.Санжар Қодирқулов, 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 55.Манучеҳр Сафаров, 70.Аббос Ғуломов, 99.Нсунгуси Эффионг.
Захира: 35.Санжар Қувватов, 3.Жалолиддин Жумабоев, 8.Кетелин Карп, 11.Жавоҳир Қаҳрамонов, 14.Хуршид Мухторов, 18.Михай Роман, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 28.Беҳруз Облақулов, 77.Билолхон Тошмирзаев.
"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Диёр Холматов, 10.Драган Черан, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 33.Дониёр Абдуманнопов, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Захира: 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 19.Суннатилла Поёнов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев, 31.Муҳаммадали Усмонов, 80.Беҳруз Ўктамов, 99.Аббос Эргашбоев.
Огоҳлантиришлар: Санжар Қодирқулов (4), Умар Адҳамзода.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
25. Жалолиддиновнинг жаримадан узатмасини ҳимоячиларга ёрдамга келган Черан қайтарди.
22. Хавфли вазият! Мезбонларнинг тезкор ҳужуми Норчаевнинг зарбаси билан якунланди. Ҳусайннинг зарбаси рекошет ҳосил қилиб, дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб кетди.
16. ГОЛ! Адҳамзоданинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг рақиб посбонидан қайтган тўпни Ҳамдамов дарвозага жойлаб қўйди.
14. Адҳамзода чап қанотда рақиб футболчисига нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.
12. Қодирқуловнинг олис масофадан йўллаган зарбаси кучли чиқмагани боис Назаров учун қийинчилик туғдирмади.
11. "Пахтакор" стандарт вазият ишлаб олди, Ҳамдамовнинг узатмасини ҳимоячилар бартараф этишди.
10. "Пахтакор" кетма-кет икки маротаба бурчак зарбаси ишлаб олди. Иккала вазият ҳам мезбонлар томонидан бартараф этилди.
4. Санжар Қодирқулов рақиб футболчисига нисбатан қоидабузарлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
1. Учрашув бошланди. "Нефтчи" яшил-оқ, "Пахтакор" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.