"Барселона" яхши таклиф олса, Араухони сотиши мумкин. Клуб ва ҳимоячи "совуқ уруш" ҳолатида

  • Mr.NoBoDy 28.09.2024 01:32
  • 708
  • 30

"Барселона" яқин қишда Рональд Араухони сотиши мумкин.

Агар каталонияликлар яхши таклиф олишса ёки ўзлари мос вариант топишса, ҳимоячини эҳтимолий трансфер учун таклиф қилишади.

Футболчининг ўзи ёзда олган жароҳатидан тикланишга эътиборини қаратган, қайтганидан сўнг эса мавжуд вариантларни ўрганишга тайёр. Уругвайлик жамоа молиявий фэйр-плей билан боғлиқ ҳолатни яхшилаши кераклигини тушунади. У соғлом футболчи учун маошлар чегарасидан фойдаланиш мақсадида уни янги мавсум учун рўйхатдан ўтказишмаганда хафа бўлганди.

Қайд этилишича, Араухо ва "Барселона" "совуқ уруш" ҳолатида. Ҳимоячи 2026 йилга қадар мўлжалланган шартномасини узайтириши мумкин, аммо ҳар қандай шартлар эвазига ҳам эмас.

Ўхшаш янгиликлар