Қозоғистон аъзоси Арнольд Кнауб: "Биз ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилиб, кераксиз голлар ўтказиб юборавердик"

  • Mr.NoBoDy 01.10.2024 22:16
  • 99
  • 30

Жаҳон чемпионати чорак финалидан ўрин олган Қозоғистон – Аргентина (1:6) ўйинидан сўнг қозоғистонликлар футзалчиси Арнольд Кнауб фикрлари билан бўлишди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйлайманки, биринчи бўлимда яхши ўйин кўрсатгандик – тенг ўйин бўлганди, ҳаттоки биз ёрқинроқ кўрингандик. Ҳозир бир нарса дейин оғир. Афсуски, Жаҳон чемпионатидан чиқиб кетдик. Бундан тўғри хулоса чиқаришимиз, қаерда хато қилганимизни ўрганиб чиқишимиз лозим.



- Қозоғистонда хатолар кўпайиб кетди...

- Биласизми, 0:3 ҳисобида ортда борар экансиз, таваккал қилишга тўғри келади. Биз ҳисобни тенглаштиришга ҳаракат қилиб, кераксиз голлар ўтказиб юборавердик. 

- Мухлислар кейинги мусобақаларда терма жамоадан нималарни кутса бўлади?

- Биз доим ғалаба учун курашамиз ва боримизни берамиз. Биз бугунга қадар бор кучимизни сарфлаганмиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Биз – Қозоғистонмиз.

- Ўзбекистон мундиални қай даражада ўтказмоқда?

- Ўзбекистон аъло даражадаги шароитни яратган. Ўйлайманки, ФИФА мусобақани улардан кутиладиган даражада ўтказяпти дея олмайман. Айниқса, ҳакамлик масаласида.

Ўхшаш янгиликлар