"Манчестер Юнайтед" клуби жамоа ярим ҳимоячиси Бруну Фернандешнинг "Тоттенхэм"га қарши ўйинда олган қизил карточкаси устидан тегишли шикоятни киритди. Англия футбол ассоциацияси ушбу аппеляцияни қаноатлантирди ва Бруну Фернандешнинг қизил карточкаси бекор қилинди. Ташкилот Бруну ўшанда қизилқ карточкага лойиқ фол амалга оширмаганини расман маълум қилди. Футболчи жамоанинг кейинги ўйинларида иштирок этиши мумкин.