Неймарнинг кейинги манзили аниқ?

  • Mr.NoBoDy 03.10.2024 09:32
  • 741
  • 30

"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Неймар саудияликлар билан амалдаги шартномани узайтирмайди.

 У келаси ёзда эркин агентга айланиб, Бразилияга қайтмоқчи. 32 ёшли ҳужумчи фаолиятини "Сантос"да давом эттиришни режа қилган.

Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" Неймарни ўтган йилнинг ёзида ПСЖдан 90 миллион еврога сотиб олганди. У бир йил давомида саудияликлар сафида атиги бешта учрашувда майдонга тушди.  Футболчи ўтган йилнинг октябрь ойида оёғидан жиддий жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққан.

Ўхшаш янгиликлар