Европа лигаси. "Порту" - "Манчестер Юнайтед" 1:2 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 04.10.2024 00:32
  • 39
  • 30

Европа лигасининг 2-тури доирасидаги "Порту" - "Манчестер Юнайтед" баҳси матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Порту Португалия – Манчестер Юнайтед Англия 1:2

3 октябрь, 23:59 | "Эштадиу до Драгау"

Голлар: Рэшфорд (7), Хейлунд (20), Пепе Акино (27).

Порту – Диогу Кошта, Моура, Перес, Зе Педру, Жоау Мариу, Варела, Эуштакиу, Нико Гонсалес, Галено, Омородион, Пепе Акино.

Манчестер Юнайтед – Онана, Диогу Далот, Мартинес, де Лигт, Мазрауи, Эриксен, Каземиро, Бруну Фернандеш, Рэшфорд, Диалло, Хейлунд.

ЯНГИЛАШ

27. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Қанотдан узатилган тўпга "Порту" футболчиси боши билан зарба йўллади, Онана суперсейв амалга оширди. Қайтган тўпни Акино дарвозага киритди!

25. "Порту" бурчак зарбасига эга бўлди. Ундан узатилган тўпни Де Лигт қайтариб юборди.

20. ГОООООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорднинг пасидан кейин Хейлунд Кошта дарвозаси яқин бурчагини нишонга олди! Кошта яна яқин бурчагини ёпа олмади.

16. Яна хавфлииии!! "Порту" ҳимоячиси тўпни олдинга тепиб юбориш ўрнига шеригини мўлжалга олди. Тўп ҳимоячига тегиб, дарвозанинг тепасидан ўтиб кетди.

15. ХАВФЛИИИИИ! Рэшфорднинг қанотдан узатган тўпини "Порту" ҳимоячиси ўз дарвозасига киритиб юбориши мумкин эди.

14. УХХХХХХХХХХХХ!!! "Порту"да яхши вазият юзага келди. Акинонинг зарбаси ноаниқ кетди.

9. Бруно ҳужумга ўтиш чоғида рақибини йиқитгани учун фол белгиланди.

7. ГООООООООООЛЛЛЛ!! Рэшфорд ҳисобни очди! Кошта жуда оддий зарбани ўтказиб юборди. Бу ерда Рэшфорд жуда осонлик билан рақиб жарима майдончасига кириб келганини ҳам айтиб ўтиш керак. 

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Ҳурматли футбол ишқибозлари! Ҳечдан кўра кеч бўлса-да, матнли трансляцияни бошлаймиз!

Ўхшаш янгиликлар