"Локомотив"га янги бош менежер тайинланди

  • Mr.NoBoDy 04.10.2024 18:56
  • 57
  • 30

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

"Локомотив" бош ҳомийси – "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти талабига биноан "Локомотив" профессионал футбол клубига бош менежер тайинланди.

Бугун клубимиз офисида бўлиб ўтган йиғилишда Акмал Давронович Хусанбаев бош менежер сифатида таништирилди.

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раҳбарияти билан учрашув чоғида бош менежер олдидаги вазифалар белгилаб олинди", – дейилади хабарда.

Аввалроқ ушбу лавозимда Марат Бикмаев ишлаб келаётган эди.

Ўхшаш янгиликлар