"Ланс": Кевин Дансо тез орада қайтади

  • Mr.NoBoDy 04.10.2024 20:16
  • 48
  • 30

Франциянинг "Ланс" клуби жамоа сардори ва етакчиси Кевин Дансонинг ҳолати бўйича расмий баёнот берди.

"Дунёга машҳур тиббиёт мутахассислари томонидан кўплаб чуқурлаштирилган текширувлардан сўнг юзага келиши мумкин бўлган ноаниқликлар бутунлай бартараф этилди. Кевин Дансо мусобақаларда қатнашишга тайёр. Кундалик машғулотларни қўллаб-қувватлайдиган артезиан тоши тез орада Лига 1 майсаларига қайтади", – дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Дансо юрагидаги муаммолар туфайли "Рома"га ўтолмаганди. Шундан сўнг унинг ўрнида мунтазам равишда Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳаракат қилиб келаётган эди. Аввалроқ у "SofaScore" талқинида сентябрь ойининг U-21 рамзий терма жамоасига киритилган эди.

Ўхшаш янгиликлар