Пеп Гвардиола: "Мен бу ерда фақатгина мураббий эмасман"

  • Mr.NoBoDy 04.10.2024 21:00
  • 63
  • 30

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола, гарчи молиявий фэйр-плейни бузишда айбланаётган бўлса-да, клубига ишончи юқорилигини маълум қилди.

"Мен бу ерда фақатгина мураббий эмасман, клубнинг бир қисмиман. Клубни ҳимоя қилишнинг энг яхши йўли - ўз ишимни қилиб, кўпроқ ғалабалар қайд этиш. Мен шу ердаман, клуб вакили сифатида ОАВ билан гаплашяпман ва мухлисларга ўз мурожаатларимни етказяпман.

Ва албатта, мен ўз клубимни ҳимоя қиламан, клуб эгаларига, бош директори ва барча одамларига ишонаман. Улар мен сизлардан кўра жуда яхши биламан. Ҳимояланишнинг энг зўр йўли - ҳар бир ишчи учун ғалаба қозониб, ўз масъулиятимизни бажариш.

Саккиз-тўққиз йил давомида улар бундай ҳолатга энди тушишди, лекин барча ўз жойида турибди. Бу ерда фақатгина мураббий эмасман. Бу клубни яхши кўраман ва шундай бўлиб қолади", - деди Гвардиола.

Ўхшаш янгиликлар