Италиялик мураббий МЮга йўқ деди

  • Mr.NoBoDy 04.10.2024 21:24
  • 51
  • 30

Симоне Инзаги "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришни истамади.

Инсайдер Танкреди Пальмери маълумотига кўра, Англия клуби 48 ёшли мураббийга термалар ўйинлари пайтида "Интер"дан кетиб, "Юнайтед"да иш бошлашини таклиф билан чиққан. Лекин мураббий рад жавобини берган.

"Интер" амалдаги чемпион сифатида мавсумни бошлади ва А Серияда 6 ўйинда 11 очко жамғарган ҳолда 4-ўринда бормоқда. Манкунианликлар эса АПЛда 6 ўйинда 7 очко тўплади ва 13-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар