Футзал. Бугун Ўзбекистон ҳамда жаҳон футболи ва футзали афсоналари ўртасида учрашув бўлиб ўтади

  • Mr.NoBoDy 05.10.2024 08:16
  • 54
  • 30

ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати муносабати билан юртимизга кўплаб футбол ва футзал афсоналари ташриф буюрганидан хабарингиз бор.

Бугун Ўзбекистон ҳамда жаҳон футболи ва футзали афсоналари ўртасида учрашув ташкил этилади. Фалкао, Савиола, Хави Родригес каби юлдузлардан ташкил топган жамоа Равшан Ирматов, Одил Аҳмедов, Тимур Кападзе ва Баҳодир Аҳмедов сингари футболимиз афсоналарига қарши баҳс олиб боради. 

5 октябрь | 11:00

“Ҳумо Арена” 

Учрашувда ФИФА Футзал Жаҳон чемпионати учун аккредитациядан ўтган ОАВ вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Ўхшаш янгиликлар