Фаррух Турдалиев: “Андижон” мухлисларини "Боруссия" мухлисларига ўхшатдим"

  • Mr.NoBoDy 05.10.2024 14:24
  • 54
  • 30

Хабарингиз бор, бугун Фарғонада “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан билан сайтимиз ходимлари ўзбек футболида фаолият олиб бораётган таниқли мутахассислардан бугунги финал ҳақида фикр ва мулоҳазалар олишмоқда. Жумладан, ҳозирда Фарғона футбол академиясида ишлаб келаётган таниқли собиқ дарвозабон Фаррух Турдалиевнинг фикрлари эътиборингизга ҳавола этилади.

“Бугунги финал катта босим остида ўтишига шубҳа йўқ” - дея сўз бошлади Фаррух Турдалиев. Буни ҳар икки жамоа вакиллари бирдек тушуниб, ҳис қилиб туришибди. Тайёргарлик жараёнларини ҳам ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бораяпмиз, барчаси аъло даражада.

Биласизми, нафақат футболчилар, балки ҳозир ўзларининг фаолликлари билан ҳар икки жамоа мухлислари алоҳида ажралиб туришибди. Ушбу мавсумда айниқса “Андижон” мухлислари барчани ҳайрон қолдирмоқда. Шахсан ўзим уларни “Боруссия Д” фанатларига қиёсладим. Шиддатли финал бўлади. Бундай даражадаги мухлислар майдондаги футболчиларнинг фаоллигини икки карра ошириб юборади. Фикримча, бугунги финалда ғолиб қўшимча бўлимларда аниқланади” - дея сўзини якунланди таниқли собиқ дарвозабон.

Ўхшаш янгиликлар