Абдумажид Тоиров: “Икки жамоа ўртасидаги кураш финал йўлланмаси ҳал қилинган кунданоқ бошланган”

  • Mr.NoBoDy 05.10.2024 14:24
  • 48
  • 30

Хабарингиз бор, бугун Фарғонада “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан билан сайтимиз ходимлари ўзбек футболида фаолият олиб бораётган таниқли мутахассислардан бугунги финал ҳақида фикр ва мулоҳазалар олишмоқда. Жумладан, ҳозирда Фарғона футбол академиясида ишлаб келаётган таниқли собиқ футболчи Абдумажид Тоировнинг фикрлари эътиборингизга ҳавола этилади.

“Биринчи навбатда ҳар икки жамоа вакилларини финалга қадар етиб келганликлари билан табриклайман” - дея сўз бошлади Абдумажид Тоиров. “Навбаҳор” ҳам, “Андижон” ҳам кубок доирасида кўрсатган ўйинлари наздидан финалга муносиб эдилар. Бу албатта ҳаммага насиб этавермайди. Икки жамоага ҳам омад тилайман.

Финалга бу икки жамоанинг чиққан кунидан бошлаб ўйин атрофидаги ажиотаж ва атмосфера бошланиб кетди. Икки жамоанинг мухлислари ҳам финал учрашувига катта тайёргарлик кўришаётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Бугун мавсумнинг энг яхши ўйинларидан бирини, катта атмосферали финални кўришимизга шубҳа йўқ” - дейди таниқли собиқ футболчи.

Ўхшаш янгиликлар