Ўзбекистон кубоги. Финал. "Навбаҳор" - "Андижон" 1:0 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 05.10.2024 18:16
  • 69
  • 30

"Навбаҳор" ҳамда "Андижон" ўртасида ўтказиладиган Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бошланди.

Ўзбекистон кубоги. Финал

"Навбаҳор" – "Андижон" 1:0

05.10.2024 | 17:00

Фарғона. "Истиқлол" стадиони

Бош ҳакам: Холид Солиҳ Ал Тураис   

Қанот ҳакамлари: Абдулраҳим Ҳабиб Ал Шаммари, Муҳаммад Маки Алабакри

 Захира ҳаками: Найим Қосимов

VAR: Султон Санат Ал Ҳарби 

AVAR: Аҳрол Рисқуллаев 

Назоратчи: Владислав Цейтлин 

Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

Гол: 1:0 — 53, Аброр Исмоилов (Фарруҳ Сайфиев).

"Навбаҳор": 35.Санжар Қувватов, 8.Сиаваш Ҳақназари, 9.Одил Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 12.Саидазамат Мирсаидов, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 21.Гиорги Никобадзе, 23.Йован Жокич, 34.Фарруҳ Сайфиев, 77.Аброр Исмоилов.

Захира: 18.Элдорбек Суюнов, 7.Азим Аҳмедов, 11.Сардор Рашидов, 17.Русланбек Жиянов, 20.Музаффар Мўминов, 22.Тома Табатадзе, 24.Достонбек Абдулҳаев, 55.Комилжон Тожиддинов, 71.Наврўзбек Иминжанов.

"Андижон": 1.Элдор Адҳамов, 5.Абдувоҳид Ғуломов, 8.Фарҳодбек Бекмуродов, 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардорбек Азимов, 14.Абдураҳмон Комилов, 15.Владимир Бубаня, 17.Фарҳоджон Соҳибжонов, 21.Ильдар Маматказин, 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 77.Рустам Турдимуродов.

Захира: 12.Моҳир Комилов, 9.Леван Арвеладзе, 18.Дамир Темиров, 19.Нуримбет Абинур, 28.Исломбек Маматказин, 51.Лука Згурский, 66.Илҳомжон Алижонов, 71.Бектемир Абдуманнонов, 99.Шаҳрам Самиев.

Огоҳлантириш: Абдураҳмон Комилов (37).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


53. ГОЛ! "Навбаҳор" ҳисобни очди!

Сайфиевнинг чап қанотдан жарима майдони ичига узатган тўпи ҳаводаги курашда ҳеч кимга тегмади. Пастга тушган тўпни эса Аброр Исмоилов ўнг оёқдаги кучли зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди! 

51. Фол

Ҳақназарий ўнг қанотдан олдинга бораётган Азимовни йиқитган ҳолда тўхтатиб қолди. Стандартдан узатилган тўпни эса Қувватов муштлари билан уриб юборди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимни жамоалар эҳтиёткор тарзда ўтказди. Икки жамоа ҳам ҳужумларини, асосан, чап қанотдан ташкил этилди.

Тайм якунланди.

45+2. Хавфли вазият! 

"Навбаҳор" футболчисининг ўнг қанотдан узатган тўпига "Андижон" дарвозабони чиқишда қўпол хатога йўл қўйди. Ҳақназарий эса бўш қолган дарвозага тўпни йўллай олмади. Биринчи бўлимдаги энг хавфли вазият юзага келганди . Аслини олганда, тайм жуда зерикарли ўтди.

45+1. Зарба

Турдимуров жарима майдонига узатилган тўпга ўнг оёқда зарба берди. Ноаниқ.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

41. Зарба!

"Навбаҳор" жарима майдонига яқин нуқтада Турдимуродов чап оёқда зарба йўллади. Бироқ зарба йўналиши кучли бўлмади ва ноаниқ кўриниш олди.

37. Огоҳлантириш. 

Комилов чап қанотдан олдинга бораётган Ҳақназарийни қўполлик эвазига тўхатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

34. Тўқнашув

Биринчи бўлимда, асосан, шифокорлар эътибор марказида бўлмоқда. Бу сафар Турдимуродов тиббий ёрдамга муҳтож бўлди.

31. Тўқнашув.

Майдон марказида Абдуғаниев ва Ҳамробеков ҳаводаги курашда тўқнашиб кетди. "Андижон" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилди.

30. Хавфли вазият!

Искандеров ривожлантирган ҳужумни Ҳақназарий чап  қанотда давом эттирди, бироқ ҳимояга ёрдамга қайтган Турдимуродов жарима майдони узатилган тўпни бош билан қайтариб юборди.

28. Хавфли вазият!

Искандеровнинг стандарт вазиятда узатмаси зарбага айланиб кетди. Натижада Адҳамов тўпни эгаллаб олди.

26. Хавфли вазият! 

Соҳибжонов чап қанотдан олдинга бориб, жарима майдонига узатма амалга оширди, аммо иккинчи қаватдаги курашда Сайфиев ишончли ҳаракат қилди.

24. Фол

Бекмуродоврақиб футболчиси билан тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.Тўхталишдан унумли фойдаланиб, мураббийлар шогирдларига кўрсатмалар бермоқда.

21. Бурчак зарбаси

"Навбаҳор" футболчилари томонидан йўлланган зарба рақиб ҳимоячисига тегиб майдонни тарк этди. Искандеровнинг узатмасини эса Адҳамов муштлари билан уриб юборди.

18. Хавфли вазият

"Навбаҳор" яна чап қанотдан ҳужумга борди. Рақибни зарарсизлантирган "Андижон" эса қарши ҳужумга ўтди, аммо Жокич тўпни аутга чиқариб юборди.

13. Фол

Никабадзе илғорлик билан ҳаракат қилиб, тўпни ўз майдонидан узоқлаштирган Маматказиннинг оёғини тепиб юборди.

12. Зарба!

Турдимуров рақиб жарима майдонидан ҳимоячилар билан тўқнашувда йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини қайд этди. Навбатдаги уринишда эса Тоиров узоқ масофадан ўз омадини синаб кўрди. Қувватов ўзи томон келган тўпни эгаллаб олди.

8. Зарба!

"Андижон" сардорининг оддий вазиятдаги қўпол хатосидан сўнг тўпни эгаллаб олган Никабадзе зарба йўллади. Тўп йўл-йўлакай рақиб ҳимоячисига тегиб, жарима майдони ичида турган Ҳақназарийга бориб тушди, аммо эронлик ярим ҳимоячи тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди.

5. Фол

Болтабоев ҳужумда қўполлик ишлатди. "Навбаҳор" дастлабки дақиқаларда ҳужумга ташланишга интилмоқда, аммо хавфли вазият содир этилгани йўқ.

2. Фол.

Майдон марказида Сайфиевга нисбатан қоидабузарлик ишлатилди. Ҳакам футболчиларни тинчланишга чақирди.

1. Учрашув бошланди.

Бор эътиборимизни ўйинга қаратамиз. Учрашув давомида изоҳларингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин.

Бугунги учрашувни саудиялик ҳакамлар бошқариб боради.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" кўк, "Андижон" қизил рангли либосларда ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар