"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи

  • Mr.NoBoDy 07.10.2024 23:56
  • 63
  • 30

"Манчестер Сити" Англия Премьер-лигасидан компенсация талаб қилишни ўйлаяпти.

Бугун "Сити" АПЛга қарши суд ишида ғалаба қозонгани эълон қилинди.  Суд қоидаларни (APT) ноқунуний деб топди ва лига ўзининг устун мавқеини суиистеъмол қилаётганини аниқлади. 

Ўтган йилнинг охирида "Манчестер Сити" Etihad билан янги келишувга эришганди ва Абу-Дабида жойлашган банк билан ҳамкорлик бўйича шартнома тузмоқчи эди. Иккала холатда ҳам АПЛ "Сити" талабини рад этган, суд эса ушбу қарорни "адолатсиз" деб топди.

Маълумотларга кўра, "шаҳарликлар" ушбу иш бўйича харажат ва зарарларни тўлаб беришни сўрамоқчи. Агар бу иш амалга ошса, бошқа клублар ҳам шундай қилиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар