«Олтин тўп» ғолиби қандай аниқланди?

  • Mr.NoBoDy 30.10.2024 08:55
  • 1278
  • 30

"France Football" журнали 2024 йилги эркаклар ўртасидаги «Олтин тўп» ғолибини аниқлаш тизимига ўзгартириш киритди.

ФИФА рейтингида топ-100га кирган мамлакатлардан бир нафардан журналист танлаб олинди. Нашр экспертлари эса совринга номзод бўлган 30 футболчи рўйхатини уларга тақдим этиб, шулар орасида 10 нафарини танлаб беришни сўраган. Аммо негадир кўпгина журналистлар, талабни тушунмаган шекилли, фақат 3 нафар ўйинчи танлаш билан кифояланган (ҳатто бир футболчини танлаган журналистлар ҳам бўлган).

Футболчиларга эса ўринлардан келиб чиқиб қуйидагича балл берилган:

1-ўрин — 15 балл
2-ўрин — 12 балл
3-ўрин — 10 балл
4-ўрин — 8 балл
5-ўрин — 7 балл
6-ўрин — 5 балл
7-ўрин — 4 балл
8-ўрин — 3 балл
9-ўрин — 2 балл
10-ўрин — 1 балл

Якуний ҳисоб-китоблар натижасида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родри энг кўп балл тўплаб, "Олтин тўп"ни қўлга киритди.

Ўхшаш янгиликлар