"Спортинг" Чемпионлар лигасининг 4-турида АПЛнинг амалдаги чемпони билан учрашади. Ўйин эртага бўлиб ўтади.
Бу Аморимннг "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан аввалги сўнгги баҳсларидан бири. Терма жамоалар танаффсуи пайтида у МЮда иш бошлайди.
"Бор эътиборимни "Спортинг"нинг ғалабасига қаратганман. Агар ғалаба қозонсак "Юнайтед"га янги Алекс Фергюсон келяпти дейишади. Агар акси бўлса кўпчиликнинг хафсаласи пир бўлади. Хулосалар хато бўлиши мумкин" - дейди Аморим.