32 ёшли Сон Хён Миннинг амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида якунига етади. Бироқ клуб келишувдаги бандга мувофиқ ҳамкорликни 2026 йилгача узайтиришга қарор қилган.
Жанубий Корея термаси сардори "Тоттенхэм"га 2015 йил "Байер"дан 22 млн фунт эвазига келиб қўшилганди. АПЛда 310 ўйинда майдонга тушган Сон 123 та гол уришга муваффақ бўлди.