"Ал Райян" бош мураббийи ўтган мавсум ўзбек клуби сабабли ОЧЛдан қуруқ қолган эди

  • Mr.NoBoDy 05.11.2024 12:32
  • 33
  • 30

"Пахтакор" бугун ОФК Элит Чемпионлар лигаси 4-тур доирасида Қатарнинг "Ал Райян" жамоасини қабул қилади.

Ўтган мавсум Қатар Юлдузлар Лигасининг вице-чемпионини бошқараётган Юнус Али ўзбек клубларига бегона эмас. Қатарлик футбол мураббийи "Ал Райян" жамоасини бошқаришидан олдин уч мавсум давомида "Ал Араби" жамоасида ишлаган. "Ал Араби" клуби эса ўтган мавсум Осиё Чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида ОКМК билан баҳслашган эди. Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК эса "Ал Араби"ни Рубен Санчеснинг голи эвазига 1:0 ҳисобида мағлуб этганди ва Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичига йўл олганди. Қатарлик "коач" 2024 йилнинг 24 сентябрь куни "Ал Райян" бош мураббийи этиб тайинланган. Юнус Алига қадар жамоани эронлик Боя Асбагҳи бошқараётган. Ўтган мавсумда жамоани таниқли мураббий Леонарду Жардим ушбу клубни бошқарган эди.

Эслатиб ўтамиз, "Пахтакор" - "Ал Райян" баҳси соат 19:00да "ЖАР" стадионида старт олади.



Ўхшаш янгиликлар