Неймар жароҳати ҳақида: "Шифокорлар мени огоҳлантиришганди"

  • Mr.NoBoDy 05.11.2024 13:24
  • 24
  • 30

"Ал Ҳилол" ҳужумчиси Неймар ОФК Элит Чемпионлар Лигаси доирасида "Истиқлол"га қарши ўйинда жароҳат олди.

Футболчи 57-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди, аммо 86-дақиқада у майдонни тарк этди. Вазиятлардан бирида тезлик олган бразилиялик сонида оғриқни ҳис қилди ва ўйинни давом эттира олмади.

Эслатиб ўтамиз, Неймар тиззасидан жиддий жароҳат олиб, 369 кунни лазаретда ўтказганди.

"Мен томирларим тортишиб қолганини сездим, оғриқ жуда кучли эди! Тиббий текширувдан ўтаман ва умид қиламанки, бошқа жиддий ҳеч нима йўқ. Орадан бир йил ўтиб, бу каби ҳолат юз бериши нормал, шифокорлар мени бу ҳақида огоҳлантиришганди. Шунинг учун эҳтиёт бўлишим ва кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишим керак.

Ўхшаш янгиликлар