Футболчи ёзда Лондоннинг "Арсенал" клубини тарк этган ва эркин агент сифатида БААга йўл олганди.
"Фахр билан шуни маълум қиламанки, мен УЕФА "А" лицензиясини қўлга киритдим. Мураббийлик бўйича кўникма ва билимларимни ривожлантириш имконияти берилганидан миннатдорман. Изланиш ва ривожланишда давом этаман, чунки шу йўл билан жаҳон футболига кичик бўлсада таъсиримни ўтказа оламан!", - деди футболчи.