Карло Анчелотти: "Хавотирдаман, муаммоларимиз индивидуал эмас — жамоавий"

  • Mr.NoBoDy 06.11.2024 10:08
  • 60
  • 30

Карло Анчелотти "Милан"га имконият бой берилгач, "Реал" муаммолари ҳақида гапирди.

Мадрид жамоаси (1:3) ЕЧЛ гуруҳ босқич 4-турида ўз уйида мағлубиятга учради. Таъкидлаш лозим, 2022/23-йилги мавсумдан буён илк марта "Реал" қаторасига 2 та ўйинда мағлуб бўлди.

– Сиз нимадандир хавотирдамисиз?
– Чиндан ҳам хавотир олиш учун асослар етарли, чунки охирги учрашувларда жамоа яхши ўйин намойиш этмаяпти. Қатъият етишмаётгнадек. Айнан шунинг устида ишлашимиз зарур.

– "Реал" охирги 3 та ўйинда 9 та гол ўтказиб юборди...
– Гап шундаки, биз ёмон ҳимояланяпмиз, ўйинимизда жамоавий жипслик кўринмаяпти. Тартиблироқ ўйин кўрсатишимиз зарур.

– Танаффусда из Вальверде ва Тчуаменини алиштиришга қарор қилдингиз. Футболчиларда қандайдир муаммо борми ёки бу тактик ўзгариш билан боғлиқми?
– Вальверде 100%га тайёр эмасди, у белида оғриқ ҳис қилмоқда. Кеча у ортиқча муаммоларсиз машғулотда иштирок этди, лекин биринчи бўлимда оғриқ ҳис қилди ва биз уни алиштиришга қарор қилдик.

– Тчуамени бўйича вазият қандай? "Бернабеу"даги ҳуштакбозлик унга таъсир қилиши мумкинми?
– Эмоционал жиҳатдан – йўқ. Ҳозирги ҳолатимиз – индивидуал эмас, жамоавий муаммо. Энди янада қийинроқ бўлади. Кейинги ўйинга яхши тайёргарлик кўриб, ғалаба қозонишимиз талаб этилади.

– Олдинда "Ливерпуль" ва "Аталанта"га қийин сафарлар кутиб турибди
– Биз бугунги кун ҳақида ўйлашимиз керак. Жамоамиз ўзининг энг яхши вариантини кўрсата олмаяпти – барча совринлар учун курашмоқчи бўлсак энг яхши ҳолатимизни топишимиз керак, – деди "Реал" устози "Movistar"га берган интервьюсида.  

Ўхшаш янгиликлар