Мотта "Лилль" билан ўйин ҳақида: "Бошқачароқ натижани кутгандик, аммо "Ювентус"нинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим"

  • Mr.NoBoDy 06.11.2024 11:08
  • 45
  • 30

Тиаго Мотта "Ювентус"нинг УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги "Лилл"га қарши ўйини (1:1)дан кейин таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Бошқачароқ натижани кутгандик, аммо жамоамнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. Баъзи жиҳатларда янада яхироқ ўйин кўрсата оламиз. 

Биз рақиб жарима майдончасида бундан ҳам фойдалироқ ҳаракат қилишимз мумкин. Илк дақиқалардан жамоа ҳужумлар ташкил қилди ва ўз имкониятини излади. Яхши ўйин ўтказдик. 

Ҳозир эса тикланиб олайлик ва дерби ҳақида ўйлайлик", – деди "Ювентус" бош мураббийи. 

Эслатиб ўтамиз, "Юве"нинг кейинги ўйини 9 ноябрь куни А Серия доирасида "Торино"га қарши бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар