ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учун муҳим қоидани жорий қилди

  • Mr.NoBoDy 06.11.2024 17:22
  • 39
  • 30

Келгуси ёзда Қўшма Штатлар кенгайтирилган форматда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Сўнгги йилларда футболчиларнинг дам олишга вақтлари камайиб бораётганини инобатга олсак, 32 жамоа иштирокидаги турнир кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Goal портали ФИФА томонидан белгиланган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати қоидаларига эътибор қаратди. Муҳим жиҳати шундаки, клублар турнирда энг кучли таркибдан фойдаланишлари шарт. Агар бу қоида бузилса, клуб жиддий санкцияларга дуч келиши мумкин.

Шунингдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати вақтида клублар ўз терма жамоаларига футболчиларни қўйиб юборишлари шарт эмас. Бу КОНКАКАФ Олтин Кубогига йўл олган АҚШ жамоаси учун ёмон бўлиши мумкин.

Ўхшаш янгиликлар