Қатар - Ўзбекистон 2:0
14 ноябрь 2024 йил. Доҳа, "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 21:15 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар: Ким Жонг Хёк, Парк Кюнг Йонг, Жанг Жонг Пил, Чаэ Санг Хёп (барчаси Корея Республикаси)
ВАР: Ким Хигон (Корея Республикаси)
АВАР: Чои Хюнжаи (Корея Республикаси).
Гол: 1:0 — 26, Алмоэз Али, 2:0 — 41, Алмоэз Али.
Қатар: 22.Мешъал Баршам, 4.Муҳаммад Ваад, 5.Тари Салмон, 7.Аҳмад ал-Ганеҳи, 10.Акрам Афиф, 12.Лукас Мендес, 13.Иброҳим Муҳаммад, 15.Бассам Ал Рави, 16.Буалем Хухи, 19.Алмоэз Али, 20.Аҳмед Фати Абдулла.
Захира: 1.Саад Ал Шиб, 21.Марван Шериф Бадрелдин, 2.Ал Маҳди Али Мухтор, 3.Абдулла Ал Язиди, 6.Абдул Азиз Ҳатим, 8.Жассим Жобир Абдулсалам, 9.Муҳаммад Мунтари, 11.Юсуф Абдурисаг, 14.Ҳомам Аҳмед, 17.Мустафо Тариқ Машал, 18.Султон Ал Браке, 23.Абдулраҳмон Фаҳми Мустафо.
Ўзбекистон: 1.Ўткир Юсупов, 2.Абдуқодир Ҳусанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 7.Отабек Шукуров, 9.Одил Ҳамробеков, 13.Шерзод Насруллаев, 14.Элдор Шомуродов (10.Жалолиддин Машарипов, 22), 18.Абдулла Абдуллаев, 19.Азизбек Турғунбоев, 22.Аббосбек Фазуллаев, 23.Ҳусниддин Алиқулов.
Захира: 12.Абдувоҳид Неъматов, 16.Ботирали Эргашев, 4.Фарруҳ Сайфиев, 5.Рустам Ашурматов, 6.Акмал Мозговой, 8.Жамшид Искандеров, 11.Азизбек Амонов, 15.Умар Эшмуродов, 17.Бобир Абдихолиқов, 20.Ҳожимат Эркинов, 21.Абдурауф Бўриев.
МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
ЯНГИЛАШ
51. Абдихолиқов майдонга тушганидан бери иккинчи маротаба жарима зарбаси ишлаб берди.
48. Стандарт узатмасидан сўнг Шукуров оёғи орқа тарафи билан зарба йўллади, бироз ноаниқ.
46. Иккинчи бўлим бошланди. Ўзбекистон терма жамоаси сафида ҳужумчи, қайтараман, ҳужумчи Бобир Абдихолиқов майдонга туширилди. У Абдуллаевни алмаштирди.
Тайм якунланди.
45+7. Мезбонларда яна бир ҳужум, аниқроғи, хавфли ҳужум ташкил этилди. Бахтимизга сўнгги узатмага қатарлик футболчи етиб кела олмади.
45+6. Қатарликлар ҳужумда тўрттага иккита қолишди. Ҳимоячимиз сўнгги лаҳзада ишончли ҳаракат қилди.
45. Биринчи бўлимга 7 дақиқа қўшиб берилди.
45. Хавфли вазият! Турғунбоевнинг ўткир бурчак томон йўллаган зарбасини Баршам қийинчилик билан қайтарди.
41. ГОЛ! Стандарт вазиятдаги узатмадан сўнг Алмоэз Али жарима майдонига ёриб кириб, ва тўпга оёғини қўйди ва дарвозани ишғол қилди. Қатар ҳужумчиси дублни расмийлаштирди.
38. Ал Ганеҳи рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб боришга ҳаракат қилди, бироқ Ҳусанов унинг заба йўллашига халақит қилди.
35. Хавфли вазият! Файзуллаев рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориб, зарба йўллади, Баршам тўпни қайтарди.
29. Алижоновнинг узатган тўпни Баршам эгаллаб олди.
26. ГОЛ. Алмоэз Али ҳисобни очди. Ҳужумчи рақиб жарима майдони бўш қолдирилди ва рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан унумли фойдаланди.
23. Энди Отабек Шукуров ҳам тиббий ёрдамга муҳтож. Майдон марказида тўп учун курашда ярим ҳимоячимиз рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетиб, тиззасини қайириб олди. Шукуровга саломатлик тилаймиз. Ҳеч бўлмаса, унинг майдонга қайтишини истаб қоламиз.
20. Шомуродовнинг жароҳати жиддийроқ бўлиб чиқди. Ҳужумчи алмаштирилади. Унинг ўрнига Машарипов майдонга туширилади.
18. Шомуродов майдонга қайтди! Унинг жароҳати қайтамасслиги учун дуо қиламиз.
13. Шомуродов жароҳат олган кўринарди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Асосий ҳужумчимиз ўйинни давом эттиришига тилакдошмиз.
Ҳакам ўйинни давом эттиришга қарор қилди. Хайрият.
ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқмоқда. Тўп Насруллаевнинг қўлига тегибди. Бироқ зарба берилганда ҳимоячимиз яқин масофада жойлашганди.
8. Хавфли вазият! Юсупов қийин вазиятда кутилмаганда рекошет орқали келган тўпни бир қўли билан қайтарди.
7. Хавфли вазият! Ҳамюртларимиз ажойиб комбинация ташкил этди, бироқ якунда Баршам тўпни эгаллаб олди.
5. Шомуродов рақиб жарима майдонига ёриб кирди ва бурчак зарбаси ишлаб олди.
3. Алмоез чап қанотдан олдинга қочишга уриниб кўрди, Алиқулов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
2. Хавфли вазият! Алижонов марказдан олдинга борди ва рақиб дарвозасининг пастки бурчагини нишонга олди, бироқ унинг уринишига омад етишмади.
1. Ўйин бошланди. Ҳамюртларимизга ғалаба тилаб қоламиз!
Қатар-Ўзбекистон учрашуви бошланиши аввалида "Спорт" телеканали салкам 10 дақиқадан кўп вақт давомида рекламалар намойиш этиши оқибатида давлат мадҳиямиз янграгани жонли эфирда намойиш этилмади. Қўлимизни кўксимизга қўйиб, реклама томоша қилдик.