Foot Mercato нашрининг хабар беришича, ПСЖ спорт директори Луис Кампос Ҳусанов борасида унинг атрофдагилар билан илк музокараларни олиб борган. Парижликлар футболчимизни январь ойида сотиб олишни режа қилишган.
Шунингдек, Ҳусановга Испаниянинг ТОП клуби «Атлетико» ҳам қизиқиш билдирмоқда. Мадридликлар ҳам футболчи учун 20 миллион евро тўлашга тайёр.