"Менинг фикримча, ҳозир дунёнинг энг яхши мураббийи бизда. У келажак учун лойиҳа устида ишламоқда. Натижалар муҳим, лекин биз лойиҳамизга кўпроқ эътибор қаратяпмиз. Футболчилар ҳақида кўплаб миш-мишлар юрибди, аммо биз учун барчаси кундек равшан. Ҳозирда бизда Европанинг энг ёш жамоаларидан бири шакилланган, балки энг ёшидир - ўртача ёши 22,5. Ажойиб мураббийимиз билан биргаликда биз келажак учун жамоа шакиллантиряпмиз. Ушбу жамоа ва мураббий билан узоқ йиллик лойиҳага эга режаларимиз мавжуд. Футболчиларимиз ҳамжиҳатлигига ҳавас қилса арзийди ва жамоанинг ички муҳити ҳам шунчаки супер. ОАВда доимо турли миш-мишлар юради – ахир газеталарни сотиш керак. Лекин мен лойиҳамизга, бизнинг тизимимиз, мураббийимиз ва режамизга ишонаман".