Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"даги дебюти...

  • Mr.NoBoDy 21.01.2025 00:40
  • 4053
  • 30

20 январь куни "Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов билан шартнома имзолаганини эълон қилди.

Ҳусанов янги жамоасида 45 рақам остида тўп тепади.

Абдуқодирнинг "Манчестер Сити"даги дебюти 25 январь куни бўлиши мумкин. Ўша куни "шаҳарликлар" "Этихад"да "Челси"ни қабул қилади.

Олган маълумотларимизга кўра, "Манчестер Сити" бу трансфер учун "Ланс"га 45 млн. евро ва бонус сифатида яна 5 млн. евро тўлайди.

Абдуқодир Ҳусанов Манчестер клуби билан 4,5+1 йиллик схемасидаги битимни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов Football Group агентлигининг мижози ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар