Жумладан, янги мавсум Суперлигада иштирок этадиган "Хоразм" клуби ҳам тайёргарлик жараёнига катта эътибор бермоқда. Мавсумга муносиб тайёргарлик кўриш мақсадида "Хоразм" футбол клуби жорий йилнинг 14 — 28 февраль саналарида Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-машғулот йиғинини олиб боришни режалаштирилган.
Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.
Эътиборлиси, Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғин доирасида 4 та назорат учрашувлари ўтказилиши келишиб олинган.
17 февраль Хоразм - Иберия 1999 (Грузия Республикаси)
20 февраль Хоразм - УФА ФC (Россия Федерацияси)
23 февраль Хоразм - Балтика (Россия Федерацияси)
26 февраль Хоразм - Фарде (Норвегия Қироллиги)