Элит ОЧЛ. "Ал Гарафа" - "Пахтакор" 0:0 (МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ)

  • Mr.NoBoDy 04.02.2025 21:08
  • 99
  • 30

Бугун Элит ОЧЛ 7-тур беллашувларига якун ясалади.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Қатарда "Ал Гарафа" меҳмони бўлмоқда. Учрашувдан матнли трансляцияни шу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

ЯНГИЛАШ



- Ҳозир Ҳамралиев ўнг қанот ҳимояда, Абдумажидов эса марказий ҳимояда ўйнамоқда.

3 - "Ал Гарафа"дан навбатдаги хавфли ҳужум, Арон Гуннарссоннинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Рақиб сафида Ясин Браими жуда кўп бош оғриғи бўлмоқда дастлабки дақиқаларда.

1 - Уҳҳ, мезбонлар дастлабки дақиқадаёқ голли вазият яратишди. Браимининг пасидан кейин Хоселу "Пахтакор" дарвозабони қаршисида ёлғиз қолди ва ноаниқ зарба берди.

- Алиризо Фағоний хуштагини чалди ва ўйин старт олди.

- Бугун тошкентликларни сардор сифатида Абдулла Абдуллаев майдонга бошлаб тушди.

- Жамоалар майдонга тушиб келишди. "Пахтакор" футболчилари икки хил комплект формадан битта ясашибди бугун, сабаби "Пахтакор"нинг шу формасининг шортиги ранги ҳам кўк, рақибда ҳам шортик кўк. Иккала жамоа бир хил рангли шортикда ўйнаши мумкин эмас. Бир амаллашибди хуллас)

- "Шерлар" устози Педру Морейра бугун 4-2-3-1 тактик схемасидан фойдаланадиганга ўхшайди таркибга назар соладиган бўлсак. М.Абдумажидов ҳимоянинг ўнгида, Адҳамзода чапида, Абдуллаев ва Ҳамралиев марказида. Бўриев ҳамда Лукка марказий ярим ҳимояда, Ҳамдамов ўнг вингер, Ресан чап вингер, Фламарион ҳужумчи ортида ва Сергеев ҳужумда.

- Ассалом алайкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун "Пахтакор" Элит ОЧЛда кейинги босқичга чиқиш имкониятини сақлаб қолиш учун кураш олиб боради. "Шерлар" ғалаба қозонган тақдирда очколари сонини 7тага етказиб олади ва икки Эрон жамоаси "Истиқлол" ҳамда "Персеполис"ни қувиб ўтган ҳолда 7-поғонага кўтарилади.


Элит ОЧЛ

7-тур

04.02.2025, 21:00

"Тани Бин Жассим стэдиум", Қатар

"Ал Гарафа" - "Пахтакор" 0:0 LIVE

Бош ҳакам: Алиризо Фағоний (Австралия)

Ёрдамчилар: Антон Шчетинин, Эшли Бичам (иккиси Австралия)

Тўртинчи ҳакам: Жонатан Баррейро (Австралия)

"VAR" ҳаками: Шон Эванс (Австралия)

"VAR" ҳаками ёрдамчиси: Бен Абрахам (Австралия)

"Ал Гарафа": 15.Серхио Рико, 2.Абдуллоҳ Юсуф, 8.Ясин Браими, 9.Хоселу, 24.Арон Гуннарссон, 29.Фабрисио Диаз, 31.Фержани Сасси, 32.Матиас Герман Нани, 42.Сейду Сано, 80.Аҳмед Ал Ганеҳи, 99.Жамал Ҳамед Майор.

Захира: 18.Халифа Абабакар, 40.Клауде Амине Лекомт, 3.Муҳаммад Мунтари, 11.Йоҳан Боли, 12.Ҳамид Исмоил Халифа, 17.Амро Сураг, 21.Саифелдин Ҳассан Фадлалла, 23.Ассим Мадибо, 25.Ибраҳим Тамер Холид, 26.Рабеҳ Буссафи, 44.Ясир Ҳамид, 71.Жассим Ал Зарра.

"Пахтакор": 19.Жонатан Луиз, 4.Абдулла Абдуллаев, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 17.Достон Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Игорь Сергеев, 45.Башар Ресан, 47.Жонатан Лукка, 50.Фламарион, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.

Захира: 1.Никита Шевченко, 12.Владимир Назаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 8.Диёр Холматов, 9.Иброҳим Ибрагимов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 30.Отабек Жўрақўзиев, 31.Муҳаммадали Усмонов, 44.Маҳмуджон Маҳамаджонов, 77.Дилшод Саитов, 94.Брайан Риаскос, 99.Улуғбек Ҳошимов

Ўхшаш янгиликлар