Клуб яна 3 нафар футболчи билан расман шартнома имзолади. Булар Ихтиёр Тошпўлатов, Жасур Азимов, Дилшод Жўраев. Ушбу футболчилар янги мавсум Суперлигада "Хоразм" шарафини ҳимоя қилади. Ихтиёр Тошпўлатов ўтган мавсумни Бангладеш чемпионатининг "Раҳматганж" жамоасида ўтказган бўлса, Дилшод Жўраев 2024 йилнинг иккинчи даврасида "Локомотив"да, Жасур Азимов эса Про лигада "Машъал" сафида тўп тепди.