Жерар Пике "Амкал"нинг янги аъзоси Шаҳриёр Жабборовни Кингс лигасидаги жамоалардан бирида олиб қолмоқчи бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси билан 1/4 финалгача етиб борган ҳужумчи Шаҳриёр Жабборов ЖЧда кўплаб мутахассислар эътиборига тушди.
Январь ойи охирида 22 ёшли форвард "Амкал" медиа клуби сафига келиб қўшилганди.
Герман Эл Класико бу ҳақда ўз фикрларини билдирди: "Қироллар лигаси жуда катта таъсир кўрсатди. Жерар Пике деярли шахсан агентларга қўнғироқ қилди ва Шаҳриёрни турнирда сақлаб қолмоқчи бўлди, том маънода исталган жамоага жойлаштиришни таклиф қилишди".
Шаҳриёр: "Менимча, Кингс лигасида ёмон ўйнамадим. У ерда бошқа даражадаги жамоалар Бразилия, Колумбия ўйнади... Осон ўйинлар бўлмади. Ўзбекистон учун бу даражадаги турнирда биринчи марта қатнашди.
Кейин Кингс лигасида қолиш варианти пайдо бўлди. Пикенинг ўзи "Unwanted Boys" президенти Исломга шундай деб ёзган: "Мен бу ўйинчини Кингс лигасида кўришни хоҳлайман." Аммо бу менинг формати эмас, у ерда ўйнашни хоҳламадим. Мен катта футболда ўйнашни истайман".
Эслатиб ўтамиз, Шаҳриёр Жабборов допинг билан боғлиқ муаммолар сабаб 2023 йилда катта футболдан 4 йилга дисквалификация қилинган.