Бошқарувчи битим ўйинчи сабаб амалга ошмаганини айтди. Аргентиналик юқори маош сўраган.
"Биз "Манчестер Юнайтед"га Гарначо бўйича муҳим таклиф бердик. Ҳақиқатдан ҳам уни хоҳлагандик. Аммо, Алехандро билан шахсий шартнома бўйича келиша олмадик, у ўтиш учун катта маош сўради ва биз ўйинчиларимизни ҳурмат қилишимиз керак", — деди Манна.
Алехандро Гарначо жорий мавсум АПЛ доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 1та ассист қайд этди. Transfermarkt вингерни 50 млн еврога баҳоламоқда.