Марказий ўйин Англияда "Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасида кечади. Мазкур учрашув ҳакамлари ҳақидаги маълумотлар УEФА расмий сайтида эълон қилинди.
Майдонда франциядлик Клеман Тюрпен бошчилигидаги жамоа иш олиб боради. VAR'да Жером Бризард AVAR'да эса Вилли Делажо фаолият олиб боради.
Маълумот ўрнида, унинг ҳакамлиги остида "Реал" 7 та ўйинда, жумладан, 2022 йилги Чемпионлар Лигаси финалида "Ливерпул"га қарши ўйинда ҳам мағлубиятга учрамаган.
Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви 11 февраль куни Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.