"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади

  • Mr.NoBoDy 10.02.2025 19:16
  • 111
  • 30

Бугун жамоа Анталиядаги йиғин доирасида учинчи назорат учрашувида майдонга тушди.

Унда "аждарлар" Руминиянинг иккинчи дивизиони вакили "Unirea Ungheni" билан тўқнаш келди ва дуранг ўйнади.

 "Насаф" – "Unirea Ungheni" (Руминия) 1:1

Голлар: Азиз Ахроров 65' – Алин Течерес 23'

"Насаф": 35.Абдувоҳид Неъматов, 6.Мурод Раҳматов, 9.Жавоҳир Сидиқов, 14.Шароф Муҳитдинов, 22.Игорь Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 30.Суҳроб Нуруллоев, 33.Баҳодир Халилов, 57.Дилшод Муртазаев, 73.Диёрбек Асомиддинов, 99.Рубин Хебай.

Захирадан тушганлар: Азиз Ахроров, Ойбек Бозоров, Акмал Мозговой, Даврон Усмонов, Сардор Баҳромов, Шерзод Насруллаев, Драган Черан, Стефан Чолович, Зафармурод Абдирахматов.

Ўхшаш янгиликлар