"У замонавий футболга янгилик олиб кирган инсонлардан бири. Мен Пепни қаттиқ ҳурмат қиламан ва уни агар дунёнинг энг яхшиси бўлмаса, энг яхшиларидан бири деб ҳисоблайман. Унга қарши ўйнаш, бу беллашувларга тайёрланиш – бу доимо даҳшат. Чунки унда сизни ҳайрон қолдирадиган ғоя доим топилади.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи тўқнашуви бугун тунда Англияда бўлиб ўтади. Жавоб баҳси эса 19 февраль Мадридда.