"Истиқлол" клуби футболчиси Жалолиддин Машарипов "Шамс Азар Қазвин"га қарши учрашувда жароҳат олган ва бир неча ҳафтага сафдан чиққанди.
Клуб шифокори ҳамюртимизнинг ҳолати ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берди. Бу ҳақида АЗИЯ-СПОРТ телеграм канали хабар бермоқда.
"Жалолиддиннинг тикланиш жараёни яхши кетмоқда. Афсуски, Элит ОЧЛ доирасида "Ал Райян"га қарши баҳсда у жамоага ёрдам бера олмайди. Футболчи тўлиқ тикланиб, яхши спорт формасига кириб олиши учун тахминан уч ҳафта керак бўлади", - деди "Истиқлол" клуби шифокори.
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси 20 март санасига белгиланган.