"Ал Ҳилол" бразилиялик футболчига 140 млн евро миқдорида маош таклиф қилган.
"Таклиф қилаётганлари тўғрисида кўп ҳам билмайман. Мадридда барчасидан розиман. Бахтлиман ва шу ерда узоқроқ қолишни хоҳлайман. Ҳозирда қандай таклиф борлигини билмайман", — деди Родриго.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 12та гол ва 8та ассист қайд этди. Унинг шартномаси 2028 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.