Беллингем: "Бундай ҳолатлар Испания ҳакамлиги сифатига шубҳа остига қўяди"

  • Mr.NoBoDy 16.02.2025 01:24
  • 135
  • 30

"Реал" футболчиси Жуд Беллингем Испаниядаги ҳакамлик сифати ҳақида гапирди.

ЛаЛига доирасида "Осасуна"га қарши ўйин вақтида футболчини бош ҳакам Хосе Мунуэра Монтеро ҳақоратли сўзлари учун четлатди.

"Биз энди ўйинни ўзгартира олмаймиз, лекин умид қиламанки, видеоёзувлардан кейин қандайдир ўзгаришлар бўлар.

Тўғри тушунинг, футболчи майдонда бўлса, ҳар хил ҳиссиётларга берилади. Сиз майдонда экансиз, ҳиссиётлар сизни хурсанд қилиши, қониқарсиз натижа учун ғазабни келтириши мумкин.

Бундай ҳолатлар Испаниядаги ҳакамлик сифатига шубҳа билан қарашга ундайди", - деди Беллингем.

Ўхшаш янгиликлар