Диёр Холматов: "Дуранг режаси? Йўқ, биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз"

  • Mr.NoBoDy 11.03.2025 00:00
  • 39
  • 30

"Ал Ҳилол" - "Пахтакор" учрашувидан олдин "шерлар" ярим ҳимоячиси Диёр Холматов эртанги ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Ар Риёдга етиб келиш ва эртанги баҳс ҳақида нима дея оласиз?

- "Ал Ҳилол"га қарши баҳсга жуда яхши тайёргарлик кўрдик, эртанги учрашувда чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишга уринами.

- Биринчи ўйиндаги натижа кўпчиликни ҳайрон қолдирди? Футболчиларчи?

- Бизда ҳам шундай бўлди. Эртага ҳам бу ишни давом эттиришга ҳаракат қиламиз.

- Бир ҳафта давомида тайёргарлик жараёни қандай кечди? Биринчи учрашувдан кейинги натижа жамоага қўшимча руҳият бағишлаяптими?

- Албатта, ғалаба қозониш хоҳиши янада ошган. Эртага бор имкониятимизни ишга соламиз.

- Эртага нафақат ғалаба, балки дуранг ҳам жамоани кейинги босқичга олиб чиқади. Режада дуранг ҳам борми?

- Йўқ, фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Ўхшаш янгиликлар