Анчелотти Симеоне ҳақида гапирди

  • Mr.NoBoDy 12.03.2025 12:48
  • 99
  • 30

"Реал" устози Карло Анчелотти "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ҳақида гапирди.

Жамоалар чоршанба куни Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувини ўтказади. Анчелотти ҳамкасбини ажойиб мутахассис деб атади.

"Менимча, Симеоне - ажойиб мураббий. Биз футбол ҳақида жуда ўхшаш тасаввурларга эгамиз. Симеоне билан боғлиқ алоҳида хотираларим борми? Йўқ, мен уни жуда ҳурмат қиламан. У ақлбовар қилмас. Айтганимдек, биз футбол ҳақида бир хил тасаввурга эгамиз," - деди Анчелотти.

"Қаймоқранглилар" биринчи ўйинда ғалабага эришди. "Оқлар" "Атлетико"ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Ўхшаш янгиликлар