Ушбу турнирда ўзбекистонлик мутахассислар ҳам ишлашади. Бу ҳақда ЎзФҲМ маълумот берди.
"Аҳамиятли томони шундаки, ушбу турнирда ҳакамлик қилиш учун ўзбекистонлик ФИФА рефериси Найим Қосимов ҳам таклиф олди. Шунингдек, Бахтиёр Намозов инструктор сифатида иш олиб боради.
Ҳамюртларимизга Осиё кубоги баҳсларида омад тилаб қоламиз!", - деб ёзилади хабарда.