«Интер» Ракитич учун таклиф қилаётган маблағ миқдори аниқ бўлди

  • Mr.NoBoDy 20.02.2019 15:10
  • 1194
  • 30

«Интер» ва «Барселона» клублари ярим ҳимоячи Иван Ракитичнинг трансфери борасида музокаралар олиб боришмоқда. Томонлар кўп нарсаларда келишувга эришишди. Фақат трансфер суммаси борасида бир қарорга келиш қолди.

«Интер» 30 ёшли хорватиялик футболчи учун 35 миллион евро таклиф қилаётган бўлса, «Барселона» камида 45 миллион евро талаб қилмоқда. Жамоалар катта эҳтимол билан 40 миллион евро ва қўшимча бонусларга келишиши мумкин.

Иван Ракитичнинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унинг йиллик маоши 5,5 миллион еврога тенг. Каталонияликлар у билан шартномани узайтиришни режалаштиришмаяпти.

Ўхшаш янгиликлар