Африка Кубоги Рамазон туфайли бир ҳафтага сурилди

  • Mr.NoBoDy 29.01.2019 15:24
  • 2129
  • 30

Африка Миллатлар Кубоги-2019 мусобақаси бошланиш муддати бир ҳафтага сурилди.

AFP хабарига кўра, мусобақа аввал белгиланганидек, 13 июндан 15 июлгача эмас, 21 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади. Бу қарорга Шимолий Африканинг бир қатор давлатлари Рамазон ойида ўз футболчиларига дам бериш борасидаги илтимосидан кейин келинди.

Мусулмонлар учн муқаддас бўлган Рамазон ойи май ойидан июнь ойи бошларига давом этади ва қатъий рўза тутилади.

Бу галки Африка кубоги Мисрда бўлиб ўтади. Мусобақани ўтказишга ЖАР ҳам даъвогарлик қилган эди. Мусобақа қуръаси 12 апрель куни Қоҳирада бўлиб ўтади. Бу гал 16 эмас 24 та терма жамоа иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар