ads


Садьо Маненинг уйига ўғри тушди

  • Mr.NoBoDy 21.02.2019 08:16
  • 818
  • 30

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичида «Ливерпуль» ўз уйида «Бавария» билан дуранг ўйнади. Мезбонлар ярим ҳимоячиси Садио Мане мазкур баҳсда майдонда 90 дақиқа давомида ҳаракат қилди.

Liverpool Echo тарқатган хабарга кўра, ўйин пайтида футболчининг уйига ўғрилар кириб, баъзи жиҳозларни олиб кетишган. Сенегаллик футболчининг соати, телефони ва машинасининг калити йўқолган.

Мазкур иш билан шуғулланаётган инспектор Фил Махон барчадан ўғрилик билан боғлиқ маълумотларни полицияга тақдим қилишни сўради.

ЕЧЛнинг ўтган мавсумида гуруҳ босқичи ўйини пайтида "Ливерпуль"нинг бошқа футболчиси Деян Ловреннинг уйига ўғри тушганди.

Ўхшаш янгиликлар